date

«Ан-Наср» бош мураббийи Роналдуни навбатдаги ўйинга олиб чиқмайди

«Ан-Наср» бош мураббийи Роналдуни навбатдаги ўйинга олиб чиқмайди

«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг яқинлашиб келаётган учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан сўнг тез орада сафга қайтиши мумкинлиги айтилаётган бўлса-да, бу учрашувда у яна таркибда бўлмайди.

«Жадвал жуда тигʻиз. Шу боис Роналду ва асосий таркибдаги бошқа футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда “Ал-Фатеҳ”га қарши муҳим ўйин бор», — дея Жезушнинг сўзларини келтиради Al Nassr Zone.

Мураббий таъкидлашича, Роналдунинг дам олиши янгилик эмас: у Саудия Арабистонидан ташқарида ўтадиган ўйинларда аввал ҳам бир неча бор иштирок этмаган.

Саудия чемпионатида «Ал-Фатеҳ» — «Ан-Наср» баҳси шанба куни, 14 февралда бўлиб ўтади.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » «Ан-Наср» бош мураббийи Роналдуни навбатдаги ўйинга олиб чиқмайди