10:03 / 10.01.2019
2 742

«Манчестер Сити» «Бёртон» дарвозасига жавобсиз 9 та гол урди

«Манчестер Сити» «Бёртон» дарвозасига жавобсиз 9 та гол урди
10 январь, пайшанба куни футбол бўйича Англия Лига Кубогининг 1/2 финалининг иккинчи баҳси бўлиб ўтди.
Иккинчи ярим финал жуфтлиги учрашувида «Манчестер Сити» ўз майдонида «Бёртон» жамоасини қабул қилди.

1-бўлимнинг 5-дақиқасида Кевин Де Брюйне ҳисобни очди (1:0). Ўйиннинг 30 ва 34-дақиқаларида Габриэль Жезус рақиб дарвозасига иккита тўп киритиб, дублга эришди. (3:0). 37-дақиқада Александр Зинченко ҳисобни 4:0 кўринишига олиб келди ва томонлар қисқа танаффусга йўл олди.

2-бўлимнинг 57-дақиқасида Габриэль Жезус ҳет-трикка эришди (5:0). 67-дақиқада эса Фил Фоден Бредли Коллинс қўриқлаётган дарвозага гол урган бўлса (6:0), орадан ҳеч қанча вақт ўтмай (65) Габриэль Жезус жамоанинг 7-голига муаллифлик қилди ва покер қайд этди. 70-дақиқада «шаҳарликлар»нинг яна бир ўйинчиси Кайл Уокер «Бёртон» дарвозасини аниқ мўлжалга олди (8:0). Учрашувнинг сўнгги голи 83-дақиқада Рияд Марез томонидан киритилди (9:0).

Шу тариқа «манкунианлар» мусобақа ярим финалининг дастлабки ўйинида йирик ҳисоб қайд этиб, финалга йўлланмани деярли нақд қилди.
Эслатиб ўтамиз, мусобақанинг ярим финал биринчи учрашувида «Тоттенҳэм»клуби «Челси» жамоаси устидан ғалаба қозонди (1:0).

Англия Лига Кубоги
1/2 финал баҳси
10 январь, пайшанба
«Манчестер Сити» – «Бёртон» 9:0
Голлар:
1:0 – 5 Де Брюйне, 2:0 – 30 Жезус, 3:0 – 34 Жезус, 4:0 – Зинченко, 5:0 – 57 Жезус, 6:0 – 62 Фоден, 7:0 – 65 Жезус, 8:0 – 70 Уокер, 9:0 – 83 Марез.
«Манчестер Сити»: Мурич, Уокер (Данило, 74), Отаменди, Зинченко, Гарсиа, Де Брюйне (Фоден, 58), Гундоғон, Силва, Марез, Жезус, Сане (Силва, 66).
«Бёртон»: Коллинс, Брейфорд, Тернер, Бакстон, Ҳатчинсон, Веллес, Акинс, Аллен (Фокс, 68), Фрасер (Шарра, 79), Ҳарнесс, Бойс (Темплтон, 68).

Dasturlash foundation


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » «Манчестер Сити» «Бёртон» дарвозасига жавобсиз 9 та гол урди