date

Капелло Роналдуни Месси, Марадона ва Роналдо билан қиёсламади

Капелло Роналдуни Месси, Марадона ва Роналдо билан қиёсламади

Россия терма жамоаси ҳамда Мадриднинг "Реал" клубида ишлаган Фабио Капелло португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Италиялик мутахассиснинг айтишича, Роналду — буюк тўпурарлардан бири ва жуда кучли атлет. Бироқ Капеллога кўра, унда Лионел Месси, Диего Марадона ва Роналдо даражасидаги табиий даҳолик йўқ, шу сабаб Криштиануни бу уч футболчи билан бир қаторга қўйиб бўлмайди. Бу фикрни A Bola нашри келтирди.

Ҳозир 40 ёшли Роналду Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клубида тўп сурмоқда. Унинг шартномаси 2027 йил июнь ойи охиригача мўлжалланган, футболчининг тахминий трансфер қиймати эса 12 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Капелло Роналдуни Месси, Марадона ва Роналдо билан қиёсламади