date

Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп тақдим этилди

Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп тақдим этилди

Чемпионлар лигасида умумий босқич якунига етди. Энди турнир плей-оффга кўчади: 16 жамоа стыков раундда ўзаро баҳслашиб, 1/8 финал учун саккизта йўлланмани тақсимлайди. Умумий босқичнинг энг кучли саккиз жамоаси эса 1/8 финалга тўғридан-тўғри чиқиб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Шу орада УЕФА Чемпионлар лигаси финали учун мўлжалланган расмий тўпни намойиш қилди. У қораmtир тусларда ишланган бўлиб, оқ юлдузлар билан безатилган. Тўп Adidas компанияси томонидан тайёрланган.

2025/2026 йилги мавсум Чемпионлар лигаси финали Будапештда бўлиб ўтади. “Қулоқли” соврин учун ҳал қилувчи учрашув шанба куни, 30 майда ўтказилади.

Ҳозирги чемпион — “ПСЖ”. Ўтган финалда парижликлар “Интер”ни 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этиб, совринни қўлга киритганди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Чемпионлар лигаси финали учун янги тўп тақдим этилди