АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида US Open турнири финалида мазкур турнирнинг 6 карра ғолиби, 23 карра «Катта дубулға» туркумидаги турнирларда ғолиб чиққан америкалик тажрибали теннисчи Серена Уильямс 19 ёшли канадалик Бьянки Андреескуга сенсацион равишда мағлуб бўлди.
Бу 37 ёшли америкалик теннисчи учун «Катта дубулға» туркумидаги турнирлар финалларида қаторасига тўртинчи марта мағлуб бўлишидир. Унинг бу мағлубиятларининг барчаси 2018 йилда туғруқ таътилидан кортга қайтишидан кейин рўй берган. Бунга қадар у бутун фаолияти давомида «Катта дубулға» турнирларида жами 6 марта финални бой берганди.
Йил бошида кучли теннисчиларнинг 150 кишилик рўйхатига ҳам кирмаган канадалик теннисчи 6:3, 7:5 ҳисобларида ғалаба қозониб, ўз фаолиятида илк марта «Катта дубулға» туркумидаги турнир ғолиби бўлди. Эътиборли жиҳати, ушбу ёш теннисчи ўз фаолиятида илк марта шундай даражадаги турнирни асосий сеткада бошлаганди. У ўз фаолиятида асосий сеткада атиги 4та ўйин ўтказиб, титул соҳиби бўлган тарихдаги иккинчи теннисчи бўлди. Бунгача бундай натижа «Ролан Гаррос»-1990 турнирида Моника Селеш томонидан қайд этилганди.
Straight. Sets.
— ESPN (@espn) September 7, 2019
19-year-old Bianca Andreescu knocks off Serena Williams to win the #USOpen Final. pic.twitter.com/OW89yhHUow
Бугун, 8 сентябрь куни Америка очиқ чемпионатининг эркаклар ўртасидаги мусобақалари финали бўлиб ўтади. Унда россиялик Даниил Медведев испаниялик Рафаэль Надалга қарши кортга чиқади.
US Open турнирининг 2019 йилдаги соврин жамғармаси 57 миллион долларни ташкил этади.
US Open
Нью-Йорк, АҚШ
2019 йил, 26 август – 8 сентябрь
«Катта дубулға» турнири
Соврин жамғармаси – 57 000 000 доллар
Очиқ кортлар, ҳард
Яккалик разряд
Финал
Бьянка Андрееску (Канада) – Серена Уильямс (АҚШ)
6:3|7:5 «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ўзбекистонда зилзилага тайёргарлик кучайтирилади
Эрдўғон: «Исроил Гитлердан ҳам ўтиб кетди»
«Реал Мадрид» устози Карло Анчелотти кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?
Қозоғистонлик миллиардерлар сув тошқинидан зарар кўрган ҳудудларга маблағ ажратди
Хотирани яхшилашнинг жуда оддий усули топилди
Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
АҚШ разведкаси: Украина 2024 йил охиригача урушда ютқазиши мумкин
Қондаги шакар миқдорини тартибга солувчи фойдали мева номи айтилди