Розеноър Палмернинг сўнгги дақиқадаги омадсиз зарбасини изоҳлади

«Челси» бош мураббийи Лиам Розеноър «Лидс»га қарши учрашув (2:2) якунида Коул Палмернинг ўйин охиридаги кутилмаган хатосига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
94-дақиқада ярим ҳимоячи «кўклар»га ғалабани олиб келиши мумкин эди, бироқ жуда қулай вазиятда тўпни дарвозага йўналтира олмади.
«Бундай ҳолатда Коул 1000 та уринишдан 999 тасида гол уради. Афсуски, бу сафар ўша ягона истисно бўлди», — дея Розеноърнинг сўзларини журналист Бобби Винсент келтирди.
Шунга қарамай, Палмер бу ўйинда «Челси»нинг ҳар икки голида ҳам бевосита иштирок этди: 24-дақиқада у Жоао Педрога ассист берди, 58-дақиқада эса пенальтини аниқ ижро этиб, ўзи ҳам ҳисобга ёзилди. Мезбонлар эса Лукас Нмеча (пенальти) ва Ноа Окафорнинг 67 ҳамда 73-дақиқалардаги голлари эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!