date

Алонсо ПСЖда Сафоновни айнан меҳнати учун қадрлашади

Алонсо ПСЖда Сафоновни айнан меҳнати учун қадрлашади

ПСЖнинг собиқ дарвозабони Жером Алонсо Париж клубида россиялик голкипер Матвей Сафоновга муносабат қандай эканини айтиб берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

Алонсонинг сўзларига кўра, жамоада Сафоновни жуда яхши кўришади ва у Доннарумма клубда бўлган даврда ҳам тинмай ишлагани учун ҳурмат қозонган. Футболчиларни унинг қатъияти ва мақсад сари интилиши ўзига ром этган.

Франция Лига 1нинг жорий мавсумида 26 ёшли дарвозабон тўрт учрашувда майдонга тушиб, учта гол ўтказиб юборган.

Сафонов ПСЖ сафига 2024 йил ёзида «Краснодар»дан келиб қўшилганди. Унинг шартномаси 2029 йил июн ойи охиригача амал қилади, трансфер қиймати эса 15 миллион еврога баҳоланмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Спорт » Алонсо ПСЖда Сафоновни айнан меҳнати учун қадрлашади