18:20 / 11.01.2018
10 171

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза бекор қилинади

Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза бекор қилинади
Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповнинг Тожикистонга қилган ташрифи тўғрисида хабар берилган эди.

Тожикистоннинг “Азия Плюс” агентлиги ўзининг ҳукуматдаги манбасига асосланиб, Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида яқин орада “Фуқароларнинг ўзаро ташрифлари тўғрисида”ги ҳужжат имзоланади, деб хабар бермоқда. Бу ҳужжатга асосан ҳар икки давлат фуқаролари бир-бирининг ҳудудида бир ой давомида визасиз юриши мумкин бўлади.

Манбанинг сўзларига кўра, томонлар яқин орада поезд ва автобусларда йўловчи ташишни йўлга қўяди, шунингдек, икки мамлакат ўртасида янги ўтиш назорат пунктлари очилади.

Фарҳод ГЭС бўйича ҳам келишувга эришилган. Фарҳод ГЭС жойлашган ҳудуд Тожикистон ҳудуди, деб тан олинади, гидроэнергетика объекти эса Ўзбекистонниг мулки бўлиб қолади. Иншоотни қўриқлаш Тожикистон томонидан амалга оширилади, техник хизмат кўрсатиш эса билан Ўзбекистон шуғулланади.

Агентликнинг ҳукуматдаги манбасининг маълумотига кўра, “10 январь куни Душанбеда бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон Ҳукуматлараро комиссиясининг ҳамда икки давлат ўртасидаги чегараларини делимитация ва демаркация қилиш масалалари бўйича Қўшма ўзбек-тожик ҳукуматалараро комиссиянинг мажлиси кўпқиррали, самарали ва сермаҳсул бўлган”.

Бўлиб ўтган мажлисда икки давлат муносабатларини ривожлантиришга оид яна кўплаб масалалар кўриб чиқилган.

Агентлик манбасининг маълум қилишича, юқорида келтирилган давлатлараро ва ҳукуматлараро битимлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил баҳорнинг бошида Душанбега амалга оширадиган давлат ташрифи чоғида имзоланади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида виза бекор қилинади