date

Мафтуна Холмуродова тўйлардан бир ойда қанча топишини маълум қилди (видео)

Мафтуна Холмуродова тўйлардан бир ойда қанча топишини маълум қилди (видео)

Хонанда Мафтуна Холмуродова «Шокуз» лойиҳасидаги суҳбати давомида илк гонорари, ижодий йўли ва даромадлари ҳақида очиқчасига фикр билдирди.

Суҳбат чоғида ундан биринчи топган пули қаердан бўлгани сўралганда, хонанда бу тўй хизматларидан келганини айтди:

«Биринчи даромадим тўйлардан бўлган. Ўша пайтларда ҳатто телевиденияга ҳам чиқмаган эдим. Тўйлар жуда кўп бўларди, машинанинг орқаси пулга тўлиб кетарди. Келиб бемалол контрактимни тўлардим. Ўшанда пуллар ҳам жуда яхши эди», — дейди у.

Мафтунанинг айтишича, у «Актёр» лойиҳасида иштирок этгунга қадар асосан тўйларда фаолият юритган. Кейинчалик эса суратга олиш ишлари кўпайгани сабабли тўйларга камроқ боришга мажбур бўлган.

Шунингдек, у илк фаолияти даврида асосан вилоятларда хизмат кўрсатганини ҳам эслаб ўтди:

«Воҳада — Қашқадарё, Самарқанд томонларда кўп юрардим. Карантиндан олдин Наврўз байрамлари жуда кўп бўларди. Кунига 2–3 та байрам тадбирларида иштирок этган пайтларим ҳам бўлган», — дейди хонанда.

Суҳбат давомида унинг ойлик даромади ҳақида ҳам савол берилди. Мафтуна бу борада ҳам очиқ жавоб қайтарди:

«Аввал қанча топганимни аниқ эслай олмайман. Лекин ҳозир, агар тўйлар яхши бўлса, бир ойда 5000–6000 доллар атрофида даромад топаман. Лекин шу пулнинг 80 фоизи яна ижодга сарфланади», — деди у.

Хонанданинг очиқ ва самимий жавоблари мухлислар томонидан қизиқиш билан қабул қилинмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Маданият » Мафтуна Холмуродова тўйлардан бир ойда қанча топишини маълум қилди (видео)