
Статистика қўмитасининг маълумотларига кўра, 2025-йил 1-октябр ҳолатига кўра, Ўзбекистонда ҳар 1000 нафар аҳолига 32,1 та тадбиркорлик субъекти тўғри келади. Ушбу кўрсаткич бўйича Хоразм вилояти етакчилик қилмоқда, бу ерда ҳар 1000 кишига 43,5 та тадбиркор тўғри келади.
Иккинчи ўринда Тошкент шаҳри бўлиб, кўрсаткич 43,4 тани ташкил этади. Учинчи ўринда бўлган Сирдарё вилоятида эса бу рақам 37,7 га етади.
Шунингдек, тадбиркорлик фаоллиги асосан мамлакатнинг ғарбий ва марказий ҳудудларида кузатилмоқда. Жанубий вилоятлар эса нисбатан паст кўрсаткичларни намоён қилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар