
Италиялик собиқ футболчи Антонио Кассано Тиаго Силванинг Европага қайтиши ортидан юзага келган вазиятга муносабат билдирди. Кўпчилик бразилиялик ҳимоячи аввал ўйнаган «Милан»га қайтади, деб кутган эди, бироқ у Португалиянинг «Порту» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кассанонинг айтишича, Тиаго Силва айнан «Милан» вариантини танлашга тайёр бўлган, ҳатто Златан Ибрагимович ҳам унинг келишини қўллаб-қувватлаган. Бироқ жараённи бош мураббий Массимилиано Аллегри секинлаштирганини у таъкидлади.
Эслатиб ўтамиз, Тиаго Силва 2009–2012 йилларда «Милан» сафида тўп сурган. Айни пайтда миланликлар А Серия турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.