date

Тошкентнинг бош арчаси дунё рейтингига кирди

Тошкентнинг бош арчаси дунё рейтингига кирди

Ўзбекистон пойтахти — Тошкентда ўрнатилган бош янги йил арчаси дунё пойтахтлари орасидаги энг баланд арчалар рейтингига киритилди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, Тошкентнинг бош арчаси 35 метр баландликка эга бўлиб, ушбу кўрсаткич пойтахтни дунёнинг йирик ва байрамона мегаполислари қаторига қўшди. Арчанинг кўлами, безаги ва умумий визуал ечими шаҳарда янги йил кайфиятини янада кучайтирмоқда.

Маълумотларга кўра, дунё пойтахтларидаги энг баланд янги йил арчалари рейтинги қуйидагича шаклланган:

1. 57 метр — Бразилиа

2. 35 метр — Тошкент

3. 35 метр — Мадрид

4. 33 метр — Жакарта

5. 30 метр — Бухарест, Лиссабон

6. 28 метр — Вена

7. 27 метр — Варшава

8. 26 метр — Москва, Прага

9. 25 метр — Рим, Лондон

10. 23 метр — Будапешт

Шу тариқа, Тошкент ўзининг байрамона рамзи билан жаҳон пойтахтлари даражасида муносиб ўрин эгаллади. Қишки кечаларда ёруғликка бурканган бош арча нафақат шаҳар аҳолиси, балки меҳмонлар учун ҳам байрамона муҳит яратиб, пойтахтнинг замонавий қиёфасини яна бир бор намоён этмоқда.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Тошкентнинг бош арчаси дунё рейтингига кирди