
Эркинжон Турдимов Сирдарё вилояти ҳокими лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот хизмати хабар берди.
Унинг номзодини Президент Шавкат Мирзиёев Сирдарё вилояти халқ депутатлари кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида таклиф қилди. Келгуси йилда вилоятга 3 миллиард доллар инвестиция жалб қилиш, экспорт ҳажмини 500 миллион долларга етказиш ва 185 мингта янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Эркинжон Турдимов 2016 йилга қадар Навоий вилояти ҳокими лавозимида ишлаган. Кейинчалик, 2016-2018 йилларда Сурхондарё вилоятини, 2018-2024 йилларда эса Самарқанд вилоятини бошқарган.
Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.