date

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди

Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди. 2026 йил 16–19 январь кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгаришлари сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи мавжуд. Мутахассислар таъкидлашича, об-ҳаводаги бундай кескин ўзгаришлар тоғли ҳудудларда хавф даражасини ошириши мумкин.

Унга кўра, қуйидаги ҳудудларда қор кўчиш хавфи эълон қилинади:

-Қашқадарё вилояти: Деҳқонобод, Китоб, Қамаши, Шаҳрисабз туманларида;

-Сурхондарё вилояти: Бойсун, Қумқўрғон, Сариосиё, Узун туманларида;

-Самарқанд вилояти: Нуробод, Қўшработ, Самарқанд, Ургут туманларида;

-Жиззах вилояти: Бахмал, Зомин туманларида;

-Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Паркент, Оҳангарон туманлари (Чотқол тизмаси тоғлари);

-Наманган вилояти: Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

Шу муносабат билан, тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўриш сўралади. Айниқса, тоғ йўлларида ҳаракатланишда, дам олиш масканларига боришда ва баланд ҳудудларда вақт ўтказишда хавфсизлик талабларига қатъий амал қилиш муҳим экани эслатилди.

Ctrl
Enter
Хато топдингизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Маълумот
Меҳмон гуруҳидаги фойдаланувчилар ушбу мақолага изоҳ қолдира олмайди.
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзгидромет тезкор огоҳлантириш берди