Эртага ҳаво ҳарорати кескин тушадими?

Ўзгидромет эртага, 18 январь куни кузатиладиган об-ҳаво бўйича қисқача маълумот тақдим этди — қуйида ҳудудлар кесимида.
Тошкент шаҳрида ҳаво асосан булутли бўлади ва қисман очилиб боради. Ҳарорат кечаси −1…0°, кундузи +3…+4° атрофида бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво кўпроқ булутли бўлади. Ҳарорат кечаси −8…−6°, кундузи −5…−1° гача кўтарилиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво асосан булутли бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечаси −3…−1°, кундузи 0…+2° атрофида бўлади.
Тошкент вилояти, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида осмон асосан булутли-очиқ алмашади. Айрим жойларда эрталаб енгил қор ёғиши мумкин. Ҳарорат кечаси −3…−1°, кундузи +2…+4°.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво булутли, жанубда кундузи бироз илиқроқ. Ҳарорат кечаси −2…0°, кундузи +4…+8° гача етиши мумкин.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво кўпроқ булутли, айрим ҳудудларда туман кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳарорат кечаси −2…0°, кундузи +3…+5° атрофида бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли, айрим пайтларда енгил қор тушиши мумкин. Ҳарорат кечаси −5…−1°, кундузи 0…+1° бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!