Ўзгидромет огоҳлантиради: 17 январ куни ёмғирли ва қорли ҳаво

17 январ куни Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда. Бу ҳақда Ўзгидромет ахборот берди.
Маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи +1...+3 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғиши, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...-7 даража совуқ, кундузи -2 даража совуқ, +3 даража илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0...-5 даража совуқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.
Қашқадарё ҳамда Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи +2...+7 даража илиқ бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 5-10 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2 даража совуқ, +3 даража илиқ, кундузи 0...+5 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳам ҳаво ўзгарувчан бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан секундига 7-12 метр тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи 0...-5 даража совуқ бўлади.
“Zamin”ни Telegram'да ўқинг!