20:40 / 25.04.2018
5 852

“Его величество Человек” ўзбекчада қандай бўлади?

“Его величество Человек” ўзбекчада қандай бўлади?
24 апрель куни kun.uz сайтида “Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали яна кўчирилади” сарлавҳали хабар пайдо бўлди. Қўйилган вақти 14:40. Унда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати хабарига таяниб, бир вақтлар Тошкентдаги “Истиқлол” санъат саройи майдонида қад кўтариб турган Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали яна шу майдонга қайтарилиши ҳақида маълумот берилган. Унда шундай ёзилади: “Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмат ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи ҳақида Раҳмат Файзиевнинг «Его величество Человек» романи асосида кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг «Сен етим эмассан» кинофильми тасвирга олинган ва бу фильм ҳанузгача турли халқлар орасида севиб томоша қилинади”.

Орадан кўп ўтмай 15:22да qalampir.uz сайтида “Ана бўлмаса! Шомаҳмудовлар ҳайкали янги жойга кўчирилади” деб номланган хабар пайдо бўлди. “Шомаҳмудовлар оиласи ҳақида Раҳмат Файзиевнинг “Его величество Человек” романи асосида кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг “Сен етим эмассан” киноси тасвирга олинган ва бу фильм ҳанузгача турли халқлар орасида севиб томоша қилинади” дейилади Икром Раҳмон томонидан берилган бу хабарда ҳам.

sputniknews-uz.com сайти 16:03да “Шомаҳмудовлар оиласига қўйилган ёдгорлик ўз жойига қайтарилмоқда” деб номланган хабарни эълон қилди.Худди шу сарлавҳали хабарни бугун gazeta.uz тарқатди.

Сайтларни кузатишда давом этамиз, daryo.uz сайтида соат 16:57 да “Шомаҳмудовлар оиласи ҳайкали 10 йилдан сўнг яна эски жойига кўчирилади” сарлавҳали хабар тарқатилди. Сайтнинг маълум қилишича, «Иккинчи Жаҳон уруши йилларида турли миллатларга мансуб бўлган 15 нафар болани ўз қанотига олган Шоаҳмат ва Баҳри Шомаҳмудовлар оиласи ҳақида Раҳмат Файзиевнинг ‘Его величество Человек’ романи асосида кинорежиссёр Шуҳрат Аббосовнинг ‘Сен етим эмассан’ кинофильми тасвирга олинган ва бу фильм ҳанузгача турли халқлар орасида севиб томоша қилинади”. 24post.uz сайти ҳам шу сўзларни такрорлади.

Кўриниб турибдики. Ҳамма сайтлар бир хил хабарни берган. Яъни шаҳар хокимияти матбуот хизмати томонидан тақдим қилинган хабарни тарқатган. Аммо сайтлардан бирортаси ҳам “Его величество Человек” романи аслида ўзбекча ёзилиб, кейин русчага таржима қилинганига эътибор қаратмаган кўринади.

Бу романнинг номи “Ҳазрати инсон” эди. Ҳа, “Ҳазрати инсон”.
Шарофиддин Тулаганов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » “Его величество Человек” ўзбекчада қандай бўлади?