Қизни зўрлаган гуруҳ: Ангрен шаҳридаги суд ҳукми эълон қилинди

1 дақиқа ўқиш2.9K
Қизни зўрлаган гуруҳ: Ангрен шаҳридаги суд ҳукми эълон қилинди
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Ангрен шаҳар жиноят ишлари бўйича суди вояга етмаган С. Я.га нисбатан жиноят содир этган С. Қ., З. У., Д. Ў. ва А. У.ни айбли деб топди.
  • С. Қ.га 10 йил, З. У.га 12 йил, Д. Ў.га 10 йил 6 ой, А. У.га эса 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
  • Жиноят иши ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.
  • Томонлар ҳукм устидан Тошкент вилоят суди апелляция ёки кассация инстансиясига шикоят бериши мумкин.

Ангрен шаҳрида вояга етмаган қизга нисбатан жиноят содир этган бир гуруҳ шахслар бўйича суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Олий суди матбуот хизмати маълум қилди.

Ушбу иш ўтган йил ёзида кенг жамоатчилик эътиборини тортган эди. Бугун Ангрен шаҳар жиноят ишлари бўйича суди С. Қ. (2006 йилда Туғилган, Тошкент вилояти), З. У. (2004 йилда Туғилган, Тошкент вилояти), Д. Ў. (2004 йилда Туғилган, Тошкент вилояти) ва А. У. (2003 йилда Туғилган, Тошкент вилояти)га оид ишни кўриб чиқди ва ҳукм чиқарди.

Жиноий иш Ўзбекистон Жиноят-процессуал кодексининг 19-моддасига мувофиқ, ёпиқ суд мажлисида кўриб чиқилган.

Суд қарорига кўра, С. Қ., З. У., Д. Ў. ва А. У. вояга етмаган С. Я. (2010 йилда туғилган қиз)га нисбатан Ўзбекистон Жиноят кодексининг 118-моддаси 3-қисми “а” банди, 119-моддаси 3-қисми “а” банди ва бошқа тегишли моддалари бўйича жиноят содир этганликда айбли деб топилди.

Суд томонидан белгиланган жазолар қуйидагича:

  • С. Қ. – 118-моддаси 3-қисми “а” банди бўйича 10 йил озодликдан маҳрум қилиш,
  • З. У. – 118 ва 119-моддалар бўйича 12 йил,
  • Д. Ў. – 10 йил 6 ой,
  • А. У. (ИИ-гуруҳ ногирони) – 7 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш.

Суд ҳукми устидан томонлар қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда Тошкент вилоят суди апелляция ёки кассация инстантсиясига шикоят бериш ҳуқуқига эга.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?