Бугун “метан” заправкалари фақат ижтимоий соҳа ва жамоат транспортига хизмат қилади

1 дақиқа ўқиш19.2K
Бугун “метан” заправкалари фақат ижтимоий соҳа ва жамоат транспортига хизмат қилади

Энергетика вазирлиги маълум қилишича, магистраль газ қувурларида босимни ростлаш ва уни меъёрий даражага келтириш ишлари давом этмоқда. Шу сабабли айрим ҳудудларда табиий газ таъминотини барқарор сақлаш бўйича вақтинчалик чоралар кўрилмоқда.

Мутасаддиларнинг таъкидлашича, газ босимининг пастлиги шароитида биринчи навбатда аҳоли хонадонлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини узлуксиз газ билан таъминлаш устувор вазифа ҳисобланади.

Шу боис бугун метан ёқилғи қуйиш шохобчалари асосан ижтимоий соҳа объектларига хизмат кўрсатувчи транспорт воситалари ва жамоат транспортлари учун фаолият юритади. Бу чоралар газ таъминотини барқарорлаштириш ва муҳим объектларни узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган.

Шунингдек, биржа савдоларига чиқарилаётган автобензин ҳамда суюлтирилган газ (пропан) ҳажми оширилгани маълум қилинди. Мутасаддилар хусусий ёқилғи қуйиш шохобчалари эгаларини нархларни сунъий равишда оширмасликка чақириб, нархлар устидан назорат кучайтирилганини таъкидлади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?