Британиялик альпинист Эльбрус тоғидан тушаётганида қулаб кетди

  • Дунё
  • 27-05-2016, 20:47
  • 994
  • Британиялик альпинист Эльбрус тоғидан тушаётганида қулаб кетди

    Буюк Британиялик альпинист Эльбрус тоғи чўққисидан тушишда қулаб кетган, деб хабар берди “TASS”.

    Эльбрусда, тахминан 5,5 минг метр баландликдан тушишда британиялик альпинист юмалаб кетди. Воқеа жойига қутқарувчилар юборилди.

    Маълумотларга қараганда, ўн киши, асосан чет элликлардан иборат гуруҳ чўққидан (5642 метр) тушаётган вақтида улардан бири ерга қулаган. Ҳозирда унинг қайси мамлакатдан эканлиги маълум эмас. Альпинистлар қутқарувчилар рўйхатига киритилган.