Дунё шоколадсиз қолиши мумкин » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Дунё шоколадсиз қолиши мумкин

Дунё 14-11-2016, 17:56 1 099
Дунё шоколадсиз қолиши мумкин

Тез орада дунёда шоколад танқислиги кузатилиши мумкин. Олимлар Лотин Америкасидаги какао дарахтларини тадқиқ қилганларидан сўнг, шу тўхтамга келишди. Чунки дарахтлар жиддий касалланган. Бу ҳақда “Qalampir” хабар бермоқда.

Африкада эса какао дарахтларида бундай касалланиш ҳали кузатилмаган. Лекин, айни вақтда шоколад учун какао етиштириб берувчи асосий манбаа Лотин Америка саналади.

Олимларнинг таъкидлашича, дарахтларнинг жиддий зарарланиши мавсум қуриқлашиб кетгани билан боғлиқ.

Иқтисодчилар шоколад нархи кўтарилса ҳам унга бўлган талаб дунё бўйлаб камаймаслигини айтмоқда.


Zamin.uz нинг Instagram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.