Испания ташқи ишлар вазири Альфонсо Дастис федерал ҳукумат Каталонияда тартибни қайта тиклашга уринаётганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда, «Газета.ru»га асосланиб, «Дарё» хабар бермоқда.
«Испания ҳукумати — катта хоҳиш билан эмас — тартиб-интизомни тиклашга, конституцияни тиклашга, шунингдек, каталонияликлар ҳуқуқларини тиклашга уринмоқда», — деди у.
Муқаддам федерал ҳукумат Каталония мухторияти раҳбариятини четлаштирмоқчи экани маълум бўлган эди.
Вазир Каталония аҳолиси маҳаллий ҳокимият чақириқларига жавоб бермаслигига умид билдирди.
«Биз Каталониянинг кундалик муаммоларини маҳаллий қонунлар ва меъёрларга кўра ҳал қиладиган раҳбариятни ҳокимиятга келтирмоқчимиз. Умид қиламанки, аҳоли маҳаллий ҳукуматнинг чақириқларига жавоб бермайди, негаки уларда бундай кўрсатма бериш ҳуқуқи бўлмайди», — хулоса қилди Дастис. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Толибон” Афғонистоннинг Хост вилоятида беш нафар фуқарони қамчи билан жазолади
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Руслар Abrams танкларининг заиф томонини топишди
Испания ва Греция Киевга Patriot тизимларини етказиб беришдан бош тортди
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Учар автомобил йўловчи билан биринчи парвозини амалга оширди (видео)