Мьянмадаги кўчки қурбонлари сони 104 кишига етди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Мьянмадаги кўчки қурбонлари сони 104 кишига етди

Дунё 23-11-2015, 12:45 650

Мьянманинг Качин штатида рўй берган кўчки қурбонлари сони 104 кишига етди, яна юзга яқин киши бедарак йўқолгани қайд этилган. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар берди.

Мьянмадаги кўчки қурбонлари сони 104 кишига етди

22 ноябрь ҳолатига қутқарувчилар вайроналар остидан 103 кишининг жасадини топган, бир киши эса якшанба куни касалхонада вафот этган. «Биз вайроналар остида қолган кишиларнинг аниқ сонини билмаймиз, чунки бу ерда ишчилар қўлбола чодирларда яшаган, улар ҳақида бизда маълумотлар йўқ», — дея таъкидлаган Хпакан шаҳри маъмурий-хўжалик бошқармаси раҳбари Тин Све Минт.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Мьянмадаги кўчки қурбонлари 99 кишини ташкил этаётгани тўғрисида хабар бергандик.


Манба: Daryo.uz


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.