Ижтимоий тармоқларда трамвайда ўз пойабзалини ечиб, уни бошпанасиз болага кийдираётган йигитнинг сурати вирус каби кенг тарқалди. Бу 21 ёшли ироқлик муҳожир Муҳаммад Ас-Самарий бўлиб чиқди. Бу ҳақда «DailySabah» нашрига таяниб Кун.уз ёзмоқда.
Ас-Самарий Қора денгиз бўйидаги Самсун шаҳрида трамвайда кетаётганида пойабзалсиз турган суриялик қочқин болани кўради. У ташқарида ёмғир ёғаётган бўлишига қарамай, дўст-биродарлари кўз олдида ўзининг ботинкасини ечиб, болага беради.
"Агар яна пойабзалсиз болани кўрсам, худди шу ишни такрорлайман", - деди Ас-Самарий "Ислас" ахборот агентлигига. Маҳаллий аҳоли пойабзал тақдим қилинган болани топишга ҳаракат қилмоқда.
Мебел дўконида ишловчи Ас-Самарий 4 йил аввал ота-онаси билан Ироқдан Туркияга келган.
"Дастлаб бола пойабзални олмади. Мен унга уйим яқин орада экани, шу боис пойабзалсиз етиб олишим мумкинлигини айтдим. Совуқ кунда оёқ кийимсиз ёки юпун кийинган болаларга қарай олмайман", - дейди Самарий.
У ўз суратлари вирус каби тарқалганидан бехабар бўлгани, кафеда нонушта қилаётганида нотаниш кимса келиб, у билан суратга тушиш истагини билдирганидан кейингина бундан хабар топганини қўшимча қилди.
"У кишидан нима учун мен билан билан суратга тушмоқчи эканини сўрадим ва у менга газеталарни кўздан кечиришга чақирди. Шундагина уларда ўзимни суратимни кўрдим", - дейди у. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?