4 085
Карло Анчелотти: «Бэйл агенти машғулотлар пайтида бирор марта ҳам бўлмаган, шунинг учун ғинг демаса ҳам бўларди”
“Реал” бош мураббийи Карло Анчелотти жамоанинг яримҳимоячиси Гарет Бэйлнинг агенти Жонатан Барнеттнинг айтган гапларига ўзининг муносабатини билдириб ўтди, деб ёзади Kun.uz.
“Бу дунёда кўплаб одамлар нималардир ҳақида гапирадилар ва вақти билан жуда ортиқча жавраб юборадилар. Бэйл агенти гарчи бизнинг бирорта ҳам машғулотимизда бўлмаган, жамоа ичидаги муҳитдан бехабар бўлса ҳам фикр билдиришга ўзини ҳақли деб билиб, четдан туриб баҳо бермоқда.
Гаретда ҳеч қачон шериклари билан муаммолар бўлмаган. Ўз навбатида, унинг шерикларида ҳам Гарет билан муаммолар бўлмаган. Шунинг учун айтилган фикрлар ортиқчадир ва Гаретнинг агенти яхшиси ғинг демаса ҳам бўларди”, деб айтди италиялик мутахассис бунга жавобан.
Эслатиб ўтамиз, Бэйлнинг агенти “қироллик клуби” ўйинчилари унинг мижозини майдонда қўллаб-қувватламаётганларидан шикоят қилган. Унинг фикрича, “Реал” футболчилари Бэйлга кўпроқ узатмалар берсалар, у билан бирга ўзаро ҳаракат қилсалар ва унга ёрдам берсалар, у ўзини кўпроқ кўрсата олган бўларди. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?