Москва шаҳрида украиналик эркак ва аёл қўлга олинди. Бу ҳақда “Qalampir.uz” ёзмоқда.
Маълум бўлишича, украиналик фуқаролар 23 ёшли Мария Олейник, 22 ёшли Андрей Бородач ва 20 ёшли Богдана Цибуленко (жабрланувчининг исми ўзгартирилган) Украинада танишган.
Фуқаро Богдана Цибуленко кам таъминланган оиладан. Онаси ногирон, қарамоғида кичик синглиси борлиги сабаб қийин вазиятга тушиб қолади.
Олейник ва Бородач буни билган ҳолда Богданага Москвага бориши лозимлиги, улар энага бўлиб ишлашига ёрдам беришларини айтади.
Москвага келгач эса, Богданани ижарага олинган уйга қамаб қўйиб, фоҳишалик қилишга мажбурлашади. Орадан бир неча ҳафта ўтиб, “содиқ дўст”лар Богданага буйрагини сотишни маслаҳат беради. Қийинчиликлардан чарчаган Богдана эса бунга розилик билдиради.
Аслида эса, хийлагарларнинг бу таклифи ҳам ёлғон эди. Мария Олейник ва Андрей Бородач Богданани фоҳишаликка сотиб юбормоқчи эдилар. Улар ҳаридор топиб, унга Богдана Цибуленкони 3 минг АҚШ долларига сотиб юборишни режалаштиришганди.
Шу йилнинг 30 октябрь куни жиноятчилар жабрланувчи Цибуленко билан Ильменск кўчасидаги меҳмонхоналардан бирига, ҳаридор билан келишилган жойга келишади.
Богдана Цибуленконинг бахтига, меҳмонхонага ҳаридор кўринишида полиция ходими кириб келди. Жиноятчилар 3 минг АҚШ долларини қўлига олганидан сўнг, улар далилий ашё билан қўлга олинди.
Фуқаролар Мария Олейник ҳамда Андрей Бородачга қарши жиноий иш очилди. Тергов ишлари давом этмоқда. “Замин” янгиликларини “Youtube”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Тошкентда 02 кодли авторақамлар тахминан қачон пайдо бўлиши айтилди
Владимир Путин «Крокус»да содир этилган теракт учун ўч олишга чақирди
Германияда ишлаш истагида бўлган ўзбекистонлик мутахассислар учун немис тили ўргатилади
Лукашенко Ғарбга таҳдид билан чиқди
Хитой АҚШни «қизил чизиқлар»ни кесиб ўтишдан огоҳлантирди ва «душман эмас, ҳамкор» бўлишга чақирди
Велосипедда сайр қилиш учун 3 сабаб: ёшартиради, оздиради ва умрни узайтиради
Ортиқча вазнли инсонлар учун соғлом овқатланишнинг бешта муҳим қоидаси
Сариқми ёки яшил: қайси турдаги банан фойдалироқ?