Барча таълим муассасаларида «Хотира дарслари» бўлиб ўтди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Барча таълим муассасаларида «Хотира дарслари» бўлиб ўтди

Барча таълим муассасаларида «Хотира дарслари» бўлиб ўтди

4 сентябрь куни Ўзбекистондаги барча таълим муассасаларида Биринчи Президент хотирасига бағишланган «Хотира дарслари» бўлиб ўтди, дея хабар қилди Газета.uz нашри.

Ўқувчилар Президентимизнинг таржимаи ҳоли билан таништирилгач, махсус мониторда намойиш этилган фильмда Ислом Каримовнинг Ўзбекистон мустақиллигининг асосчиси, мамлакат мустақил тараққиёт дастурини ишлаб чиққан ва миллий тараққиёт йўлини белгилаб берган атоқли давлат арбоби, мамлакатда амалга оширилган улкан ислоҳотлар, тарихий ўзгаришларнинг ташаббускори ва раҳнамоси сифатидаги хизматлари ҳақида сўз юритилди.

Қайд этилганидек, давлат раҳбари ташаббуси билан Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, уч босқичли спорт мусобақалари тизими ташкил этилди. Жамғарма маблағлари ҳисобидан жойларда 300 га яқин болалар мусиқа ва спорт мактаби, 1 минг 900 дан зиёд спорт иншооти бунёд этилди. Сўнгги 10 йилда болалар ва ўсмирларнинг спорт билан мунтазам шуғулланиш даражаси 30 фоиздан 57 фоизга, қизлар ўртасида 24 фоиздан 47 фоизга етди.

ЎзА хабарида таъкидланганидек, Президент Ислом Каримов раҳбарлигида мамлакат суверенитетининг иқтисодий асосларини мустаҳкамлашга оид дастурлар, жумладан, Ўзбекистоннинг ғалла мустақиллиги, ёқилғи-энергетика, транспорт-коммуникация соҳасидаги мустақиллигини таъминлашга эришилди. Нефть ва газ кимёси, нефть-газ машинасозлиги, автомобилсозлик, қурилиш материаллари саноати, темир йўл машинасозлиги, маиший электроника, фармацевтика, юқори технологияларга асосланган озиқ-овқат, тўқимачилик саноати каби соҳа ва тармоқларнинг изчил равнақ топмоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru