06:00 / 24.04.2024
286

Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?

Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
Фото: Marie Claire
Инсон турмуш тарзига ташқаридан қараса, ҳар куни амалга ошириладиган баъзи одатлар соғлиқ учун, шу жумладан, иммун тизимининг ҳолати учун зарарли бўлиши мумкин. Хўш, уларнинг қайси биридан эҳтиёт бўлиши керак?

Иммун тизими ўта мураккаб тузилган бўлиб, у организмни вирус ва патогенлар таъсиридан ҳимоя қилади, шунингдек, ўзининг эскирган ёки нуқсонли ҳужайраларидан халос бўлишда иштирок этади. Аҳоли зич шаҳарларда замонавий турмуш тарзи билан турли хил ўткир респиратор вирусли инфекцияларнинг тез тарқалишига ёрдам берадиган муҳит мавжуд.

Бироқ бир мавсумда бир ёки иккита ЎРВИга чалиниш иммунитетнинг пасайиши кўрсаткичи эмас. Агар шамоллаш тез-тез рўй берса ва асоратлар давом этса, чуқур текширувдан ўтишга арзийди. Иммунитет ёмонлашувининг асл сабаби турмуш тарзи ва орттирилган одатларда бўлиши мумкин.

Сувни етарли даражада ичмаслик

Сув истеъмолининг стандарт даражаси кунига 1,5-2 литрни ташкил қилиши лозим. Кўп жисмоний фаоллик ёки фаол терлаш билан бу миқдорни ошириш керак. Сувни етарли даражада истеъмол қилмаслик сувсизланишга, қон хусусиятларининг ёмонлашишига, шиллиқ қаватларнинг қуришига олиб келиши мумкин. Бу ҳолатда иммунитет инфекцияларга нисбатан заифроқ бўлади.

Уйда ҳавони намлантирмаслик

Қишда иситиш мосламаси туфайли хона ичидаги ҳаво жуда қуруқ бўлади. Бу қуруқ тери ва шиллиқ пардаларнинг яллиғланишига олиб келади ва иммунитетни заифлаштиради. Қуруқ ҳаво, шунингдек, гаплашганда, йўталганда тарқаладиган вирус ва микроорганизмларнинг зарраларини узоқроқ вақт давомида сақлайди.

Рационал овқатланмаслик

Етарли даражада хилма-хил маҳсулотга бой рацион ва айрим маҳсулотни қатъий чеклаш витамин ва минералларнинг етишмаслигига олиб келиши мумкин. Бу эса ўз навбатида иммунитетни пасайиши билан боғлиқ. Кўп миқдорда ширинлик, айниқса, газланган ичимликларни истеъмол қилиш қонда шакар даражасининг ўзгаришига олиб келади, тери ва шиллиқ пардалардаги бактерияларнинг кўпайиши учун фойдали шароитлар яратади.

Уйқунинг етарли эмаслиги

Тунда дам олиш вақтида организмнинг барча аъзолари ва тизимларида тикланиш содир бўлади. Сурункали уйқусизлик тананинг инфекцияларга чидамлилигини пасайтиради.

Спорт билан шуғулланмаслик

Жисмоний фаоллик кучли иммунитетни сақлашнинг асосий шартларидан биридир, айниқса, очиқ ҳавода машқ қилиш. Яхши қон айланиши иммунитет тизимининг ҳужайраларига организмнинг барча қисмларида ҳимоя функциясини яхши бажаришга имкон беради.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ҳаёт учун » Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?