00:22 / 26.04.2024
374

Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди

Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди
Фото: Ведомости
Россия Федерация Кенгаши спикери Валентина Матвиенко миграция соҳасидаги ишларни мувофиқлаштириш мавзусига тўхталди.

«Биринчи навбатда, аниқ, изчил давлат миграция сиёсати бўлиши керак. Ва миграция давлат назорати остида бўлиши лозим. Аммо, ҳозирча бундай эмас», деди сиёсатчи.

Унинг сўзларига кўра, меҳнат миграциясисиз Россия иқтисодиётини ривожлантириб бўлмайди.

«Губернаторлар билан учрашганимда минтақангиздаги энг қийин учта муаммони айтинг, деб савол бераман. Ҳаммаси кадрлар етишмаслигини айтишдан бошлайди. Демак, биз меҳнат миграциясисиз иқтисодимизни ривожлантира олмаймиз», деди парламентарий.

Шу билан бирга, Матвиенко мамлакатни ёпиш ва ҳаммага киришни тақиқлаш мумкин эмаслигини айтди.

«Аммо бу ҳам мумкин эмас ва биз ҳеч қачон бундай изоляцияга рози бўлмаймиз, шунинг учун биз миграция сиёсатида кўп нарсани ўзгартиришимиз керак», деди Матвиенко.

Сенаторнинг сўзларига кўра, бугунги кунда, афсуски, бу соҳада кўплаб воситачилар, ноқонуний, ярим жиноий тузилмалар фаолият юритиб, улар бошқа давлатлардан ишчи ёллаб, бу ерга олиб келиб, «яхшигина шилмоқда». Бу борада алоҳида эътибор қаратиш керак бўлган нарса, албатта, коррупция, деди у.

«Ҳуқуқни қўллаш амалиёти, қонунлар ижросини назорат қилиш ҳам, очиғини айтганда, оқсаяпти. Шунинг учун, миграцияни давлатлараро даражага ўтказиш керак, айниқса, меҳнат ресурсларини етказиб берувчи энг йирик дўстона мамлакатлар билан тегишли келишувга эгамиз», деди Матвиенко.

Унинг фикрича, айнан шу мамлакатларда мигрантларни тайёрлаш марказларини ташкил қилиш, рус тилини ўргатиш зарур.

«Уларга қонунчилигимизни, урф-одатларимизни, қадриятларимизни ўргатишимиз керак, табиийки, миграция ниқоби остидаги айрим радикал унсурлар кириб келишининг олдини олиш учун уларнинг келиб чиқишини текшириб кўриш шарт», деди у.

Матвиенко, шунингдек, иш берувчиларга нисбатан талабчанроқ бўлиш керак, деб ҳисоблайди.

«Улар ҳали бундай масъулиятни ҳис қилмайди, мигрантлар учун мақбул яшаш шароитлари бўлиши керак, муносиб маош тўланиши керак», деди у.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Россияда иқтисодиётни риовжлантириш учун мигрантлар зарурлиги айтилди