Бабаян Ўзбекистон МТЖнинг Сурия ва Қатарга қарши таркибини эълон қилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Бабаян Ўзбекистон МТЖнинг Сурия ва Қатарга қарши таркибини эълон қилди

Бабаян Ўзбекистон МТЖнинг Сурия ва Қатарга қарши таркибини эълон қилди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян Жаҳон чемпионати-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги дастлабки икки учрашув учун таркибни маълум қилди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 1 сентябрь куни саралшнинг учинчи босқичи дастлабки ўйинлари доиарсида Тошкентда Сурия терма жаомасини қабул қилади. 6 сентябрь куни эса сафарда Қатарга қарши ўйин ўтказади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги мураббийлар штаби Сурия ва Қатарга қарши ўйинлар учун қуйидаги футболчиларни таркибга жалб этган:

Дарвозабонлар:
Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”)

Ҳимоячилар:
Ислом Тўхтахўжаев (“Локомотив”), Егорь Кримец (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Анзур Исмоилов (“Чангчун Ятай” – Хитой), Азим Аҳмедов (“Пахтакор”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Виталий Денисов (“Локомотив” – Россия), Станислав Андреев (“Пахтакор”).

Ярим ҳимоячилар:
Одил Аҳмедов (“Краснодар” – Россия), Азиз Ҳайдаров (“Аш-Шабоб” – БАА), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш” – Қатар), Жасур Ҳасанов (“Қизилқум”), Жавоҳир Соҳибов (“Пахтакор”), , Отабек Шукуров (“Пахтакор”), Достон Ҳамдамов (“Бунёдкор”), Саламат Қутибоев (“Бухоро”), Жамшид Искандеров (“Пахтакор”), Сервер Жепаров (“Локомотив”)

Ҳужумчилар:
Игор Сергеев (“Бейжинг Гоан” – Хитой), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Марат Бикмаев (“Локомотив”), Александр Гейнрих (“Ордабаси” - Қозоғистон).

Манба: www.the-uff.com

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru