
"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Кадис" (3:0)га қарши Ла Лига 34-тур доирасидаги ўйиндан сўнг 19 ёшли ярим ҳимоячи Арда Гюлернинг ўйини ҳақида гапирди.
Эслатиб ўтамиз, турк "қаймоқранглилар"нинг асосий таркибида майдонга чиқди ва 66-дақиқада алмаштирилди.
"Нега Гюлерга тўлиқ 90 дақиқа ўйнашга бермадим? Арда ўйнаши керак бўлган ролни ўйнади, сабаби у жуда ҳам ёш. У ўз сифатларини кўрсатишни бошлаяпти... ва бугун уни ўйиндан олдим, сабаби менга янги оёқлар ва ўйиндаги ғалаба керак эди. "Реал" билан шартнома имзолаётганимда улар менга ёшларга дақиқалар беришни эмас, ўйинларни ютишимни сўрашган. У тўғри йўлда эканлигини кўряпман ва бу позитив ҳолат. Ўтиш давом этмоқда, сабаби у ривожланмоқда, қария ўйинчилар эса ҳалигача фантастик даражада", — дейди Анчелотти.
"Реал" Ла Лиганинг жорий мавсумида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Жамоа 34та ўйинда 87 очко жамғарди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар