
Беларусь спорт вазирлиги лигаси иккинчи тур доирасида "Миори" жамоаси "Россони"ни 50:0 ҳисобда таслим этди.
Ўйин 4 майда бўлиб ўтди. Мезбонлар меҳмонларга жавобсиз 50 та гол уришди — илк бўлимда 24 та, иккинчисида 26 та.
Спорт вазирлиги лигаси — Беларусь чемпионатининг куч жиҳатидан учинчи дивизиони.
Беларусь футбол федерацияси 4 май куни 6 майда лигани ўтказиш формати бўйича ижроия қўмитаси йиғилиши бўлишини маълум қилди. Шу сабаб бунгача ўтказилган ўйинлар турнирдаги аҳамиятини йўқотиши мумкин. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар