18:46 / 04.05.2024
306

Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди

Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди
Парагвай давлати тўртинчи дивизиони доирасидаги Гуарамбара шаҳри чемпионатининг “25 сентябрь” жамоаси ўз майдонида “29 сентябрь” клубини қабул қилган ўйинда майдонга югуриб чиққан меҳмон жамоа футболчилари ва мухлисларига қарата отишма содир бўлди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 3 май куни Парагвайнинг Гуарамбара шаҳрида шаҳар чемпионати ўйини якунланиши арафасида ҳакамнинг мунозарали қарори “29 сентябрь” жамоа футболчилари ва мухлисларини ғазаблантирган, яъни улар финал ҳуштаги муддатидан эрта янгради деб ҳисоблаган. Тезкор ҳаракат кучлари ўз вақтида етиб келган ва резина ўқлар отиш орқали ғазабланган оломонни тўхтатиб қолган.

Қайд этилишича, шундан сўнг меҳмонларнинг икки мухлиси ўртача оғирликдаги жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган, ўйинни бошқарган ҳакам эса жамоалардан бирининг кийиниш хонасида паноҳ топишга муваффақ бўлган. Парагвайнинг Гуарамбара шаҳри полиция департаментининг хабар беришича, тартиббузарлар ўйин ҳакамини ўлдиришга уринишда айбланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Парагвайда футбол учрашувида махсус кучлар футболчилар ва мухлисларга қарата ўт очди