05:12 / 05.05.2024
75

Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео)

Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео)
Футбол бўйича Испания чемпионатининг 34-туридан ўрин олган ўйинлар 4 май, шанба куни бўлиб ўтди.

“Реал” ўзида “Кадис”ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида зафар қучди. Биринчи бўлимда дарвозалар ишғол этилмади. Иккинчи бўлимда эса Браим Диас, Жуд Беллингем ва Хоселулар ўз номини таблога ёздириб қўйди.

“Барселона” эса Каталония дербисида “Жирона”га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг 3-дақиқасида Кристенсен ҳисобни очди. Орадан 1 дақиқа ўтар-ўтмас Довбик ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Биринчи бўлим охирида эса Роберт Левандовски пенальтидан унумли фойдаланиб, “кўк-анорранглилар”нинг устунлигини таъминлади.

Иккинчи бўлимда “Жирона” “қўшди” ва кетма-кет иккита гол урди. Дастлаб 65-дақиқада Порту мувозанатни тиклади. Орадан 2 дақиқа ўтиб, Гутеррес жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. 75-дақиқада эса “Жирона” яна бир бор дарвозани ишғол қилди. Бу сафар ҳам Порту ўз ҳисобига гол ёздирди. Қолган дақиқаларда дарвозалар ишғол этилмади ва “Жирона” 4:2 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа жадвалида 2-ўринга кўтарилиб олди.

Шу тариқа “Реал” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди. Турнир жадвали қуйидагича кўриниш олган:

Скрин: Sofascore
“Реал” — “Кадис” 3:0
Голлар
: 1:0 – 51 Браим Диас, 2:0 – 68 Беллингем, 3:0 – 90+3 Хоселу.
“Реал Мадрид”: Куртуа, Карвахаль, Начо, Милитао, Фран Гарсия, Модрич, Себальос, Камавинга (Вальверде, 80), Браим Диас (Винисиус Жуниор, 73), Гюлер (Беллингем, 66), Хоселу.
“Кадис”: Ледесма, Салдуа (Карселен, 66), Фали Хименес, Виктор Чуст, Хави, Наварро (Алехо, 84), Алекс Фернандес (Пирес, 66), Алкарас, Эскаланте, Рамос (Хуанми, 75), Собрино (Макси Гомес, 75).
Огоҳлантириш: Салдуа (38).

“Жирона” — “Барселона” 4:2
Голлар
: 0:1 – 3 Кристенсен, 1:1 – 4 Довбик, 1:2 – 45+1 Левандовски (пенальти), 2:2 – 65 Порту, 3:2 – 67 Мигел Гутеррес, 4:2 – 74 Порту.
“Жирона”: Гассанига, Эрик Гарсия, Блинд, Давид Лопес (Порту, 65), Мигел Гутеррес, Алеиш Гарсия, Эррера, Мартин, Сиганков (Ян Коуто, 65), Савио, Довбик.
“Барселона”: тер Стеген, Кунде, Араухо, Кубарси, Жоау Канселу, Сержи Роберто, Кристенсен (Педри, 69), Ромеу, Ферран Торрес, Гундўған, Лопес (Рафинья, 69), Ямал, Левандовски.
Огоҳлантиришлар: Кунде (28), Араухо (39), Сержи Роберто (43).

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ла Лига. “Реал Мадрид” муддатидан олдин Испания чемпионлигини қўлга киритди (видео)