
Фото: Getty Images
Германия пойтахти Берлин шаҳри маъмурияти Йозеф Геббелснинг вилласини исталган одамга бепул берилишини эълон қилди.
Bild маълумотларига кўра, катта бино ва унинг атрофидаги 17 гектар майдон Берлиндан 15 км узоқликда, Богензее кўли яқинида жойлашган. Бино 24 йилдан бери бўм-бўш, ҳар йили уни сақлаш учун пойтахт бюджетидан юз минглаб евро сарфланмоқда.
Берлин молия вазири Штефан Эверс хабарига кўра, энди уни исталган шахс олиши мумкин.
«Ким истаса уни Берлин шаҳридан совға сифатида бепул олиши мумкин», деди у.
Унинг таъкидлашича, шу кунгача на маҳаллий, на федерал ҳокимият ушбу объектга ҳали қизиқиш билдирмаган.
Эверс, агар Геббелснинг вилласига эга топилмаса, Берлин расмийлари уни бузиб ташлаши ҳақида огоҳлантирди.
Нашрнинг қайд этишича, сўнгги ўн йилликлар давомида ушбу виллага эга топишга уринишлар муваффақиятсиз якунланган. Бунинг сабаби — уни таъмирлаш учун миллионлаб евро харажат зарурлиги.
Йозеф Геббелс - немис сиёсатчиси ва тарғиботчиси, Адолф Ҳитлернинг энг яқин ҳамкори ва содиқ издошларидан бири. 1933 йилдан 1945 йилгача Германия тарғибот вазири ва Империя маданият палатаси президенти бўлиб ишлаган. 1945 йил 1 май куни, фашистлар Германиясининг Иккинчи жаҳон урушидаги мағлубияти арафасида ўз жонига қасд қилган. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар