date
views 350

ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?

ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?
Россия кубоги РПЛ йўли финалининг дастлабки учрашувида ЦСКА ва "Зенит" жамоалари ўзаро тўқнаш келди (1:1).

Учрашувдан сўнг "армиячилар" устози Владимир Федотов фикрлари билан ўртоқлашди. У Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтишига муносабатини билдирди.

"Унинг жамоаси асосий мақсадига эришди. Улар тарихда илк бор Олимпия ўйинларига йўлланма олди ва бу ўзбек футболи учун катта ютуқдир. Албатта, барча мураббийлар ўз футболчиларининг терма жамоаларига кетиши ҳақида қайғуради. Бундай вазиятларда муросага келинади. Биз Аббос жамоага Олимпиада йўлланмасини қўлга киритишда ёрдам беришини ва қайтишини олдиндан муҳокама қилган эдик",- дейди Федотов.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?