19:08 / 04.05.2024
264

“Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото)

“Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото)
Турк кино ва сериаллари юлдузларининг шахсий ҳаёти мухлисларни доим қизиқтириб келган. Кўплаб давлатларда машҳурликка эришган актрисаларнинг баъзилари кино юлдузларга эмас, балки кенг жамоатчиликка мутлақо нотаниш инсонларга турмушга чиққан. Қуйида Туркиянинг гўзал актрисалари қалбини забт этган, аммо оммага таниш бўлмаган инсонларга эътибор қаратамиз.

Бедри Гунтай — Пелин Караханнинг турмуш ўртоғи

Фото: Дзен
“Муҳташам юз йил” сериали юлдузи Пелин Карахан ва умр йўлдоши Бедри Гунтай турмуш қурганига жорий йилда 10 йил тўлади. Бедри Пелиннинг иккинчи эри. Унинг шоу-бизнесга ҳеч қандай алоқаси йўқ бўлиб, у туризм ва ресторан бизнеси билан шуғулланади.

Кенан Доулу — Берен Саатнинг турмуш ўртоғи

Фото: Дзен
Туркияликлар 2014 йилда турмушга қурган Берен Саат ва Кенан Доулуни жуда яхши танийди. Аммо Кенанни бошқа мамлакатларда ҳеч ким санъаткор сифатида билмайди. Унинг Туркияда қўшиқлари ва клиплари машҳурдир.

Памир Киранер — Саадат Аксойнинг турмуш ўртоғи

Фото: Дзен
“Муҳташам юз йил” сериалида Виктория ролини ижро этган Саадат Аксойнинг турмуш ўртоғи фильмларда деярли суратга тушмайди. У Туркияда сериаллар ва кўрсатувлар продюсери сифатида танилган. Жуфтлик 2014 йилда турмуш қурган.

Жан Оз — Селме Эргечнинг турмуш ўртоғи

Фото: Дзен
Жан Оз ватанида моҳир мусиқачи, аммо Туркиядан ташқарида уни ҳеч ким танимайди. Селма Эргечнинг эса бутун дунёдан мухлислари мавжуд. Жуфтлик тўққиз йил олдин танишиб қолишган ва турмуш қурган. 2016 йилда оила қиз фарзанд кўрган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Маданият » “Муҳташам юз йил” сериали юлдузларининг умр йўлдошлари (фото)