20:33 / 02.05.2024
302

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди

Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди
Фото: Видеодан кадрлар
Самарқандда ҳайдовчига “50 кундан бери қуёшда тургани”ни айтиб, эзилиб кетганини таъкидлаган ҳамда уч кишиги тушлик олиб келишни сўраган ЙПХ ходими ва унинг шериги ишдан олинди. Бу ҳақда Kun.uz’га Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаев маълум қилди.

Таъкидланишича, ушбу ҳолатда иштирок этган ЙПХ инспекторлари ички ишлар органлари сафидан бўшатилган. Уларнинг раҳбарларига нисбатан эса интизомий таъсир чоралари кўлланган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳада инспектор ва ҳайдовчи ўртасида ўзаро келишиш бўйича суҳбат бўлиб ўтган. “ГАИ” ходими уч кишига тушлик олиб келишни айтган. Ҳайдовчи эса бу “таклиф” у учун қийин эканини билдирган. Инспектор эса бунга жавобан 100 минг сўм сўраган. “Савдо”дан кейин ҳайдовчи Nexia-3 машинасида ўтирган одамга 70 минг сўм бериб кетгани акс этган.

Ушбу ҳолатда инспектор ҳайдовчига қандай қоидабузарлик қилганлигини айтмаган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ҳайдовчидан пора сўраган ЙПХ ходимлари ишдан бўшатилди