Visa картасидан 430 минг долларни хорижда нақдлаштирган тошкентлик гуруҳ фош қилинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
08-07-2015 | 13:27 ZAMIN.UZ / Узбекистон / 08 Июл 2015
2 661

Visa картасидан 430 минг долларни хорижда нақдлаштирган тошкентлик гуруҳ фош қилинди

Visa картасидан 430 минг долларни хорижда нақдлаштирган тошкентлик гуруҳ фош қилинди

Тошкент шаҳри Яккасарой туманида Visa электрон картаси орқали 430 минг АҚШ долларини нақдлаштирган жиноий гуруҳ қўлга олинди, деб хабар бермоқда «1news.uz».

“Ҳуқуқ” нашри билдиришича, тўрт кишидан иборат жиноий гуруҳ Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банк филиалидан 215 нафар шахс номига Visa электрон картасини расмийлаштирган. Сўнг мазкур карталардаги валюта хорижга олиб чиқиб нақдлаштирилган ва Тошкент қора бозорида сотилган.

Ўз номига пластик карточка очишга розилик берган 215 нафар фуқарога “ҳимматлари” учун 100 минг сўмдан мукофот улашилган. Жиноий гуруҳ аъзолари ва уларга тайинланган жазо очиқланмаган.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йил 1 февралдан Ўзбекистон Республикаси резидентлари – жисмоний шахсларга ваколатли банклар томонидан хорижий валютани халқаро тўлов карталари орқали нақдсиз шаклда сотиш механизми жорий этилган. Унга кўра, ҳар бир аризачига 2000 АҚШ доллари миқдорида чеклов белгиланган.


Zamin.uz нинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлиб, янгиликлардан хабардор бўлинг.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru