12:06 / 15.04.2024
188

Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди

Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди
2024 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 1 километр квадрат ер майдонига ўртача 82 нафар доимий аҳоли сони тўғри келмоқда. Бу ҳақда Статистика агентлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан солиштирилганда ўртача 1,8 кишига ортган (2023 йил 1 январь ҳолатига 1 квадрат километрга 80,2 киши).

2024 йилнинг 1 январь ҳолатига кўра республикамизнинг доимий аҳолиси 36,8 миллион кишини ташкил этмоқда:
  • шаҳар жойларда – 18 миллион 768,5 минг киши;
  • қишлоқ жойларда – 18 миллион 031,3 минг киши.

Республиканинг доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган бўлиб, уларнинг 56,3 фоизи меҳнатга лаёқатли ёшдаги фуқаролар ҳисобланади. 1 январь ҳолатига кўра доимий аҳоли таркибидаги эркаклар сони аёллар сонидан 250 266 нафарга кўп.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда 1 км/кв майдонга қанча аҳоли тўғри келиши маълум қилинди