18:40 / 20.04.2024
252

Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари

Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари
“Ўзгидромет” 22—24 апрель кунлари республика ҳудудида кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди. Унга кўра:

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 22 апрелда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, 22 апрелда баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18 даража, кундузи 26-31 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, 22 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 23-24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди, фақат 23 апрелда Тошкент вилоятида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22 апрелда 12-17 даража, 23—24 апрелда 10-15 даража, кундузи 22—23 апрелда 22-27 даража, 24 апрелда 24-29 даража бўлади.

Самарқанд вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади. ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 22 апрелда 12-17 даража, 23—24 апрелда 10-15 даража, кундузи 22—23 апрелда 22-27 даража, 24 апрелда 24-29 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 даража, кундузи 27-32 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади. 22 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. 23 апрелда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин. 24 апрелда ёғингарчилик кутилмайди Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 24-29 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. 22 апрелда қор кўчиши хавфи (2000 метрдан юқорида) бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 7-12 даража, кундузи 13-18 даража бўлади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Ўзбекистон » Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида кузатиладиган об-ҳаво маълумотлари