Уйни нега кечқурун супуриб бўлмаслиги айтилди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Уйни нега кечқурун супуриб бўлмаслиги айтилди

Уйни нега кечқурун супуриб бўлмаслиги айтилди

Ўзбек халқида кечки вақтда уйни супуриб бўлмаслиги билан боғлиқ ирим мавжуд. Унинг сабабларига қизиққан ўқувчилардан бири “Оила даврасида” газетасига мурожаат қилиб, ушбу қарашнинг илдизлари билан қизиқиб кўрди.

Чоп этилган жавобда айтилишича, бу урф биринчи навбатда эски даврнинг талабларига мослиги ва “шамни исроф қилмаслик” учун жорий қилинган.
“Ўтмишда бугунги кунимиздаги каби электр чироқлар бўлмагани ҳаммамизга маълум. Кечалари шам, чироқ, лампа, фонус каби воситалар билан ёритилган. Бу ёриткичлар, табиийки, пулга сотиб олинган. Одатда, кундузи қилиш мумкин бўлган ишни кечаси шам ёруғида бажаришга уннаб, бу билан шамни ва унга кетадиган сарф-харажатни исроф қилмаслик зарурлиги ҳар бир оилада уқтириб борилган”, - дейилади материалда.

Шу билан бирга, кечки пайтда у супуриш мумкин эмаслиги ҳақидаги қарашларнинг келиб чиқишига бошқа сабаблар борлиги ҳам эслатиб ўтилди: “Бугун уйларимиз электр чироқлари билан тўла таъминланган пайтда ҳам бу қадрият ўз аҳамиятини йўқотгани йўқ. Чунки тунда супурилган уйнинг чанглари узоқ вақт хона ичида сақланиб қолади ва шу жойда ухлашга халақит беради. Кундузги ҳаво оқими супуриш асносида кўтарилган чангларнинг тезроқ тарқаб кетишига имкон беради”.

Ушбу саволга жавоб берган меҳнат фахрийси Расулжон Эгамбердиев электр қувватининг қўлланилиши ҳам сарф-харажат билан боғлиқ эканлигига ҳеч қандай муносабат билдирмаган. Бундан ташқари, чангюткичларни ҳам эрта кунда ишлатишни тавсия қилган.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru