Наманганда 12,5 минг долларни 55 миллион сўмга сотаётган валютафуруш қўлга олинди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz

Наманганда 12,5 минг долларни 55 миллион сўмга сотаётган валютафуруш қўлга олинди

Наманган шаҳрида яшовчи фуқаро 12,5 минг долларни 55 миллион сўмга ўтказаётган вақтида қўлга олинди. «Ҳуқуқ» газетаси хабарига кўра, валютафурушни қўлга олиш бўйича тадбир 2015 йил 8 июнда ўтказилган.

Наманганда 12,5 минг долларни 55 миллион сўмга сотаётган валютафуруш қўлга олинди

Айбланувчининг хонадони кўздан кечирилганда валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда ўтказишдан тушган 26,8 миллион сўмдан ортиқ пул, 62 АҚШ доллари, 2 та пул санаш қурилмаси ва пул олди-бердиси қайд қилинган ёзув дафтари топилган.

«Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, суд ҳукмига кўра жазо муқаррарлиги таъминланди», — дейилади газета хабарида.


Манба: Daryo.uz

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru