23:35 / 03.05.2024
450

Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди

Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди
Ўзбекистон ОТЖ ҳал қилувчи ўйинда Японияга имкониятни бой берди ва имкониятни бой берди. Шу тариқа, Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг футбол мусобақасини "С" гуруҳида бошлаши аниқ бўлди. "С" гуруҳидан Испания, Миср ва Доминикан Республикаси ўрин олган.

Ўзбекистон гуруҳ босқичини Европа вице-чемпиони саналмиш Испанияга қарши ўйин билан бошлайди. Иккинчи турда эса Африканинг иккинчи жамоаси бўлган Мисрга қарши саф тортса, 3-турда мусобақага Шимолий Американинг 2-жамоаси сифатида келган Доминиканга қарши ўйнайди.

«С» гуруҳи тақвими билан танишинг:

1-тур. 24 июл


18:00. Ўзбекистон – Испания
20:00. Миср – Доминикан

2-тур. 27 июл

18:00. Доминикан – Испания
20:00. Ўзбекистон – Миср

3-тур. 30 июл

18:00. Доминикан – Ўзбекистон
20:00. Испания – Миср

Ўйинлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Спорт » Ўзбекистон Олимпия ўйинларининг "С" гуруҳидан жой олди