Фото: Президент матбуот хизмати.
«Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш бўйича давлат дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш жараёнларини самарали ташкил этишнинг қўшимча чоралари тўғрисида»ги Президент Қарори (ПҚ-165-сон, 29.04.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг марказий аппарати тузилмасида, Ўзбекистоннинг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари ҳамда бюджет тизими бюджетлари ҳисобидан молиялаштириладиган дастурларга мувофиқ қиймати 10 миллиард сўмдан юқори бўлган объектларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш ваколатига эга лойиҳа офиси ташкил этилади.
Шунингдек, қуйидаги тартиблар ўрнатилади:
- 2025 йил 1 январдан лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш ва объектларни фойдаланишга қабул қилишда қурилиш харажатларни баҳолашнинг «ҳажм» услубига (ҳажм ва сифат кўрсаткичларини ҳисобга олишга) ўтилади;
- 2024 йил 1 июлдан объектларнинг смета қиймати «Қурилиш ресурслари миллий классификатори» электрон платформаси маълумотлари асосида шакллантирилади;
- 2024 йил 1 октябрдан қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш жараёни рақамлаштирилган ҳолда, «Шаффоф қурилиш миллий ахборот тизимининг «Қурилишда давлат назорати» электрон платформаси орқали расмийлаштирилади. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
D витамини дозасини ошириб юборишнинг хавфли оқибатлари
Сурхондарё вилоятида айиқ ИИБ ходимига жароҳат етказди
Колумбия президенти Нетаньяхуни ҳибсга олишга чақирди
Эрдўғон давлат тўнтариши эҳтимоли сабабли тунда фавқулодда йиғилиш ўтказди
Жиззахда учта юк машинаси иштирокида ЙТҲ содир бўлди
“Рома” Шомуродов учун яна 8 миллион евро харажат қилади!
Украина ҳарбий бўлинмалари Харкив вилоятидаги янги позицияларга ўтказилди
Россия ва Украина урушида 300 га яқин Шри-Ланка фуқароси иштирок этмоқда