22:00 / 01.05.2024
449

Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг”

Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг”
Видеодан кадрлар
Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги суҳбат акс этган видеолавҳа тарқалди. Унда ЙПХ ходими ҳайдовчидан уч кишига тушлик олиб келишни сўраган.

ЙПХ ходими ва ҳайдовчи ўртасидаги суҳбат шундай кечган:
— Ёзмайми сизга?
— Нимани ёзасиз, командир?
— Айтинг-да, ёзайми-ёзмайми?
— А йўқ.
— Мана шу ерда 50 кундан бери турибман қуёшда, битта сув ҳам олиб келмайсиз-е.
— Сув сиздан айлансин.
— Қорнинг очми, нима қиляпсан демайсиз...
— Суви қайнаб кетди-да машинанинг, ака.
— Нима қилай, нима қилиш керак, айтинг?
— Ҳеч нарса, ака, ҳаммаси яхши.
— Ҳаммаси яхшими? Хафагарчилик бўлмайдими?

Шундан сўнг “ГАИ” ходими уч кишига тушлик олиб келишни айтган. Ҳайдовчи эса бу “таклиф” у учун қийин эканини билдирган. Инспектор эса бунга жавобан 100 минг сўм сўраган.

Ҳолатга видеога олиб борган ҳайдовчи суҳбатдан бироз ўтиб, ЙПХ ходимидан узоқлашади ва ходим ундан 70 минг сўм сўраганини айтади. Пулни эса оқ рангли Nexia-3 машинасида ўтирган одамга беради.

Самарқанд вилояти ИИБ ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Саъдуллаевнинг маълум қилишича, ҳозирда видеолавҳага аниқлик киритиш мақсадида хизмат текшируви тайинланган. Ҳолатга ҳуқуқий баҳо берилиб, натижаси бўйича жамоатчиликка маълум қилинади.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Самарқандда ЙПХ ходими ҳайдовчидан пора сўради: “Уч кишига тушлик олиб келинг”