Фото: Arirang News
Ироқ ҳудудидаги қаршилик кучлари 2 май куни Исроил пойтахти Тель-Авивга ҳаво ҳужуми уюштирган. Бу ҳақда Arab News нашри хабар берди.
Манбада айтилишича, ҳужум учун жавобгарликни Ироқдаги “Исломий қаршилик ҳаракати” ташкилоти ўз зиммасига олган. Исроил расмийлари ҳужумдан кейин шаҳарда жиддий талафотлар бўлмаганини билдирган.
Ироқдаги “Исломий қаршилик ҳаракати” 7 октябрь воқеаларидан сўнг Фаластин билан бирдамлигини эълон қилган ҳамда Исроилга бир нечта ҳаво ҳужумлари амалга оширган. Гуруҳ ,шунингдек, АҚШнинг Яқин Шарқ ҳудудидаги ҳарбий базаларига ҳам кўп бора ҳужумлар ташкил этган.
Ғарб манбалари Ироқдаги қаршилик кучлари Эрон томонидан қўллаб-қувватланишини таъкидлаб келади. Ушбу гуруҳ ҳужумларда фойдаланадиган қанотли ракеталар ҳам Эронда ишлаб чиқарилиши айтилади.
Манбада айтилишича, 2 майдаги ҳужум бир нечта Арқуб типидаги қанотли ракеталар билан амалга оширилган. Ракеталарнинг аксарияти “Темир гумбаз” томонидан уриб туширилгани хабар қилинган. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди