Фото: Getty Images
Евро-2024 ўйинлари учун миллий терма жамоа иштирокчилари сони 26 нафарга кенгайтирилди.
УЕФА ижроия қўмитаси аъзолари томонидан ўтказилган масофавий овоз бериш орқали қайдномадаги ўйинчилар сонини 23 дан 26 нафарга кўпайтирилиши тўғрисида қарор қабул қилинди.
22 апрель куни бу ташаббус УЕФАнинг терма жамоалар мусобақалари комиссияси томонидан етарлича овоз билан қўллаб-қувватланди. Аввалроқ, жорий мусобақада иштирок этувчи жамоаларнинг айрим мураббийлари ҳам бу таклифни илгари суришган эди.
Мусобақадаги жамоалар 26 нафар футболчининг барчасини ўйин учун расмий таркибга киритиши ва футболчилар захира ўриндиғини эгаллаши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, шунга ўхшаш амалиёт 2021 йилдаги сўнгги Европа чемпионати, шунингдек, 2022 йилда Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида ҳам амал қилган эди.
Евро-2024 мусобақаси Германияда 14 июндан 14 июлгача бўлиб ўтади. Жамоалар қайдномаларни 7 июнгача топширишлари керак. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Медведев: Махсус ҳарбий операция учун қуролларнинг аксарияти Россияда ишлаб чиқарилади
Кипр ҳукумати россиялик ва украиналик миллиардерларнинг «олтин» паспортларини олиб қўйди
Ўзбекистонда онкологик касалликка чалинган аёллар бепул даволанади
Вирус UFC ни дунёга танитди
Британияда 3 та ҳарбий база узра УУА парвози қайд этилди
"Пахтакор"нинг ўйини мутахассис нигоҳида: "Менимча, ғалаба учун эмас, бир очкони сақлаб қолиш учун ўйнади"
Асир: Украина аскарлари отишни интернетдаги видеолар ёрдамида ўрганишади
БААда исроиллик раввин ўлдирилиши юзасидан Ўзбекистон томони баёнот берди