Хитой қирувчи самолётлари америкаликларнинг разведкачи самолётини тўхтатиб қолди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
19-05-2016 | 10:14 ZAMIN.UZ / Дунё / 19 Май 2016 года
775

Хитой қирувчи самолётлари америкаликларнинг разведкачи самолётини тўхтатиб қолди

 Хитой қирувчи самолётлари америкаликларнинг разведкачи самолётини тўхтатиб қолди

Хитой Ҳарбий ҳаво кучларининг J-11 русумли қирувчи самолётлари Жанубий Хитой денгизида АҚШнинг E-P3 русумли разведкачи самолётини тўхтатиб қолган. Бу маълумот Пентагон матбуот хизмати вакили Мишель Балданс томонидан тасдиқланган, дейилади "Кун" нашрида.

Унинг айтишича, бу ҳодиса АҚШ самолёти назорат учишини амалга ошириши чоғида рўй берган.
 Хитой қирувчи самолётлари америкаликларнинг разведкачи самолётини тўхтатиб қолди

"Кейинги йилларда хитойлик учувчиларнинг профессионализми ўсиб бормоқда, лекин охирги ҳодисада хавфсизликка риоя қилинмаслик аломатлари бор эди", деган Балданс.

Ҳодиса бўйича текширувни АҚШнинг Тинч океанидаги армияси қўмондонлиги олиб боради.

АҚШ Хитойни Жанубий Хитой денгизини ҳарбийлаштиришда (милитаризация) айблаб келади. Хитой бу ҳудуддаги сунъий оролларда аэродромлар барпо этган.

Бу аэродромлардан хитойликлар ўз ҳарбий мақсадларида фойдаланиши мумкинлиги тахмин қилинади.

Расмий Пекин эса бу ороллар тинч мақсадларда қурилганини иддао қилади. Лекин апрель ойида бу ороллардан бирига илк марта ҳарбий самолёт қўнди.

Хитой бир неча ўн йиллардан бери Жанубий Хитой денгизидаги бир қатор оролларни ва архипелагларни (Сиша ва Наньша) Вьетнам, Бруней, Малайзия, Филиппин каби мамлакатлар билан талашиб келади. 2013 йил охиридан бери расмий Пекин ушбу оролларни ўзлаштириш мақсадида бу ерларда кенг миқёсли қурилиш ишларини олиб бормоқда.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/zaminuz

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru