Туркияда тинч аҳоли исёнчиларга қарши бош кўтарди » Ўзбекистон янгиликлари – Zamin.uz
16-07-2016 | 12:51 ZAMIN.UZ / Дунё / 16 Июл 2016 года
613

Туркияда тинч аҳоли исёнчиларга қарши бош кўтарди

Туркияда тинч аҳоли исёнчиларга қарши бош кўтарди

Туркиядаги исёнчи-ҳарбийларнинг хатти-ҳаракатларига қарши чиқишни истаган тинч аҳоли вакиллари дастлаб Анқара ва Истанбул шаҳарлари марказига йиғилиб, ҳарбийларга қарши хужум қилган бўлса, тонгда нафақат Истанбул ва Анқара, балки барча шаҳарларнинг марказий майдонларига оламон тўпланди. Бу ҳақда "IHA"га асосланиб "Qalampir.uz" хабар бермоқда.

Майдонларга тўпланган минглаб аҳолининг “Тик тур, эгилма. Бу миллат сен билан. Миллат ухлама, ўз ватанинга эга чиқ”, деган ҳайқириғи шаҳарни жумбушга келтирмоқда.
Туркияда тинч аҳоли исёнчиларга қарши бош кўтарди

Шаҳарлардаги масжидларда одамларни марказий майдонларга тўпланишга қаратилган эълонлар ўқилмоқда. Аскарларнинг ҳавога ўқ очишига қарамай, тинч аҳоли вакиллари шаҳар марказига тўпланмоқда. Намойишлар давом этиши оқибатида исёнчи-ҳарбийлар “Энг буюк аскар – бу бизнинг аскар, бу байроқ ҳаммамизники”, деган чақириқлар билан одамларни тинчлантиришга ҳаракат қилмоқда.

Рейтинг:
  • Dislike
  • 0
  • Like
Ҳавола:
Рейтинг@Mail.ru